Фарғона вилояти ички ишлар бошқармаси ахборот хизматининг хабар беришича, номаълум шахс Ёзёвон тумани "Қоратепа" маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи У.З исмли фуқарога телефон қилиб, ишончига киради. Унга тегишли пластик карта ҳисобида бўлган 6 миллион 60 минг сўм пулларни фирибгарлик йўли билан ечиб олган. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан Ёзёвон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туманида яшовчи А.Ж. исмли шахс содир этганлиги аниқланиб, далилий ашё билан ушланган.






