АсосийDunyo

Руминия Россия байроғи остида сузувчи кемаларнинг ўз портларига киришини тақиқлайди

'Руминия Россия байроғи остида сузувчи кемаларнинг ўз портларига киришини тақиқлайди'ning rasmi

Руминия ҳукумати 17 апрелдан бошлаб Россия байроғи остидаги кемаларнинг Руминия портларига киришини тақиқлашга қарор қилди. Бу ҳақда Риа Новости маълум қилди.

“17 апрел куни соат 00.00 дан бошлаб  Россия байроғи остида рўйхатдан ўтган ҳар қандай кемаларнинг, шу жумладан Россия байроғини бошқа давлат байроғига ўзгартирган ёки бошқа давлат байроғига эга бўлган кемаларнинг Руминия портларига кириши тақиқланади”, — дейилади хабарда.

Кема хавфсизлик нуқтаи назаридан ёки ҳаётни сақлаб қолиш учун ёрдам ёки фавқулодда тўхташга муҳтож бўлса, истисно қилинади. Мазкур чекловлар газ, нефть ва нефть маҳсулотлари, титан, алюминий, мис, никель, палладий, темир рудаси, айрим кимёвий маҳсулотлар, шунингдек, фармацевтика маҳсулотлари, озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, ўғитлар, ядро ёқилғиси ва ускуналарини ташувчи кемаларга татбиқ этилмайди.

    Бошқа янгиликлар