АсосийJamiyat

Интернетда тарқалган мактаб ўқувчилари ўртасидаги жанжалга ойдинлик киритилди

'Интернетда тарқалган мактаб ўқувчилари ўртасидаги жанжалга ойдинлик киритилди'ning rasmi

Интернет тармоғида икки мактаб ўқувчилари ўртасидаги жанжал акс этган видео тарқалди. Мазкур ҳолат бўйича Тошкент шаҳар ИИББ қуйидаларни маълум қилди. 

Маълум бўлишича, 15 апрел куни тахминан соат 15. 00 да Миробод туманида 14 ёшли И. Б. 14 ёшли Д. Н. (жабрланувчи)га қўнғироқ қилиб, мулоқот чоғида ўсмирлар ўзаро жанжаллашиб қолишган. И. Б. мазкур ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида вояга етмаган Д. Н. билан “Юксалиш” маҳалласи ҳудудида учрашишган ва жанжаллашиб кетишган. Натижада Д.Н.ga тан жароҳати етказилган.

Ҳолат бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилди ва ота-оналар Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47-моддасига асосан маъмурий жавобгарликка тортилди.

    Бошқа янгиликлар