АсосийJamiyat

Наргиз Зокирова Тошкентда болалиги ўтган маҳалла ҳамда ўзи яшаган кўп қаватли уйни бориб кўрди (видео)

'Наргиз Зокирова Тошкентда болалиги ўтган маҳалла ҳамда ўзи яшаган кўп қаватли уйни бориб кўрди (видео)'ning rasmi

Афсонавий Зокировлар сулоласининг истеъдодли вакиласи Наргиз Зокирова 20 йил деганда илк марта Тошкентга келди.

Наргиз Зокирова болалиги ўтган маҳалла ҳамда ўзи яшаган кўп қаватли уйни бориб кўрди ҳамда хотиралари билан ўртоқлашди. Шу пайт қўшнилардан бири уни таниб қолди.

 

Маълумот учун: Наргиз Зокирова 1970 йил 6 октябрда Тошкент шаҳрида Зокировлар оиласида туғилган. Бобоси — Карим Зокиров (1912-1977), опера хонандаси (баритон), Ўзбекистон ССР халқ артисти, Алишер Навоий номидаги Ўзбек давлат опера ва балет театри солисти. Бувиси — Шоиста Саидова — хонанда, халқ қўшиқлари ижрочиси, Муқимий номидаги Тошкент мусиқали драма ва комедия театри солисти. Ўзбекистон ССРда хизмат кўрсатган артист (1952). Онаси - Луиза Каримовна Зокирова, 1960-1970 йилларда машҳур эстрада хонандаси, хусусан, акаси Ботир Зокиров билан дуетда ижро этган.

Наргиз 4 ёшида биринчи марта саҳнада, 15 ёшида "Эсла мени" қўшиғи билан чиқди. 1995 йилда ота-онаси ва қизи билан Ўзбекистондан АҚШга яшаш учун жўнаб кетади. У Нью-Йоркдаги илк йилларида дўконда, видео дўконда, татуировка салонида ишлаган ва ресторанларда чиқиш қилган. 2001 йилда у Интернетда СSweet Rains Records томонидан нашр этилган "Олтин қафас" этно услубидаги албомини ёзди. У турли гуруҳларда куйлади.

У Россиянинг "Голос" телевизион лойиҳасида иштирок этиб, барча тўрт ҳакамни ҳайратда қолдирди. 2013 йил 20 декабрда мусобақа финалига чиқди ва иккинчи ўринни эгаллади.

 

    Бошқа янгиликлар