Бухоро вилояти ИИБ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси ходимлари томонидан Бухоро халқаро аэропорти ҳудудида тезкор профилактик тадбир олиб борилди. Бу ҳақда Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти хабар берди.
Тадбир жараёнида Бухоро халқаро аэропортида ишловчи, 1974 йилда туғилган Д.З. ўзига бириктирилган аэропортга тегишли бўлган “ISUZU” автобусда ишчи-ходимларни яшаш манзилларига олиб борганидан сўнг, ўз хонадонига келган. Автобуснинг ёқилғи қуйиш бакидан жами 50 литр дизел ёқилғисини талон-тарож қилаётган вақтда қўлга тушган.
Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.






