Ижтимоий тармоқларда муҳокама бўлган ушбу масалага Zamon.uz' мухбири ойдинлик киритди.
Маълум бўлишича, воқеа Избоскан туманида содир бўлган. Ҳолатга ўқувчининг синфдошлари ҳам гувоҳ бўлишган.
"Ҳамма бир-бирига сув сепиб ўйнаётганди. Домла шу сувни ичасан деб ичириб юборди",-дейди улардан бири.
Аслида ўқитувчи ва ўқувчи қариндош бўлган.
Аён бўлишича, 6 синф ўқувчиси дарсга кечикиб кирган ва ўқитувчига қўпол муносабатда бўлган.
"Мен ўша куни навбатчи эдим. У ўқувчи 2-соат охирига кечикиб келди. Сабаби сўралганда гап қайтарди. Қариндошлигим сабаб унга ўзингни бос деган мақсадда 1 пиёла сув ичирганман. Бошқа гаплар қаердан келяпти, билмайман",-дейди ўқитувчи.






