АсосийJamiyat

"Юзага келган хавф зудлик билан бартараф этилди". ИИВ матбуот котиби қулупнай сотувчилари ва ИИБ ходимлари ўртасидаги жанжал юзасидан муносабат билдирди

'"Юзага келган хавф зудлик билан бартараф этилди". ИИВ матбуот котиби қулупнай сотувчилари ва ИИБ ходимлари ўртасидаги жанжал юзасидан муносабат билдирди'ning rasmi

Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманида йўл бўйида қулупнай савдоси билан шуғулланаётган фуқаролар ва ички ишлар органлари ходимлари ўртасидаги жанжал акс этган видеолар ижтимоий тармоқларда тарқалмоқда. Ҳолат юзасидан ИИВ матбуот котииби Шохруҳ Ғиёсов муносабат билдирди. 

"Албатта, юзага келган хавф зудлик билан бартараф этилиб, жамоат хавфсизлиги таъминланган. Жамоат тартибини бузган барча иштирокчиларнинг шахси аниқланиб, улар билан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Воқеа жойида, қасддан, ички ишлар органлари ходимларнинг қонуний талабларини бажармаслик, уларга қаршилик кўрсатиш каби чақириқлар қилган фуқаролар ҳам аниқланган.

Ҳолат юзасидан расмий муносабат тайёрланмоқда ва тез фурсатда эълон қилинади.

Бундай ҳодисаларни бўрттириш ва ички ишлар органлари ходимларини ёмонотлиқ қилиб кўрсатишга шайланган «жамоатчилик вакиллари» фаоллашганлигини инобатга олиб, ҳақиқий жамоатчилик назорати субъектларидан йўл ёқаларидаги тартибсиз савдо-сотиқ билан боғлиқ муаммолар, улар ортидан келиб чиқаётган йўл-транспорт ҳодисалари ва ҳоказо масалаларга кўпроқ эътибор қаратишларини мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз", - дейилади матбуот котиби муносабатида. 

    Бошқа янгиликлар