АсосийJamiyat

Самарқандда кадастр ходимлари пора билан ушланди

'Самарқандда кадастр ходимлари пора билан ушланди'ning rasmi

Нуробод туманида кадастр филиали ходимларининг фирибгарлиги фош бўлди, дея хабар бермоқда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент.

Маълум қилинишича, Департамент ҳамда ДХХнинг Самарқанд вилояти бошқармалари томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Кадастр агентлигининг Нуробод тумани филиали кадастр муҳандислари А.Б. ва Х.Ф.лар фуқаро У.га қарашли томорқа ер майдонининг 6 сотихида бино ва иншоот мавжудлиги ҳақида бошқа бир фуқаро Х.нинг номига кадастр ҳужжатларини тайёрлаб бериш эвазига 2 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.  

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар