АсосийJamiyat

Қирғизистонга олиб чиқиб кетилаётган хорижий валюталар ушлаб қолинди

'Қирғизистонга олиб чиқиб кетилаётган хорижий валюталар ушлаб қолинди'ning rasmi

Андижон вилояти божхона бошқармаси “Дўстлик” чегара божхона пости чиқиш-авто йўлаги орқали Қирғизистон Республикасига ўтиб кетиш мақсадида кириб келган фуқаро М.У. бошқарувидаги “HYUNDAI SOLARIS” русумли автотранспорт воситаси божхона кўригидан ўтказилган.   Бу ҳақда Божхона қўмитаси маълум қилди.

Натижада автотранспорт воситасининг  йўловчи ўриндиғи орқасидаги чўнтагидан декларацияда кўрсатилмаган ва божхоначиларнинг оғзаки сўровида маълум қилинмаган олиб чиқиш меъёридаги нақд хорижий валютадан ортиқча бўлган 17 минг АҚШ доллари мавжуд эканлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

    Бошқа янгиликлар