Ижтимоий тармоқларда Қарши шаҳридаги қатор банклар, шу жумладан, "Ўзсаноатқурилишбанк"га тегишли банкоматларда нақд пул йўқлиги тўғрисида хабарлар тарқалди.
"Ўзсаноатқурилишбанк" Ахборот хизматининг маълум қилишича, мазкур вазият тезкорлик билан ўрганилиб, қисқа фурсат ичида банкка тегишли банкоматлар нақдликлар билан тўлиқ таъминланди.
Таъкидланишича, шу билан бирга банкоматлардан фойдаланиш чоғида навбатларнинг олдини олиш мақсадида Банк филиали ходимлари ҳам мижозларга яқиндан ёрдам бермоқда.






