АсосийJamiyat

Ўзбекистонлик гимнастикачилар Жаҳон кубогида умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди

'Ўзбекистонлик гимнастикачилар Жаҳон кубогида умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди'ning rasmi

15-17 апрель кунлари "UzAuto Motors" компанияси ҳомийлигида Тошкент шаҳрида бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубогининг навбатдаги босқичи бўлиб ўтди. 

Ўзбекистон терма жамоаси илк бор 15 мамлакатдан иштирок этган спортчилар орасидан 4 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза медали билан чемпионатда Лидер бўлди. “UzAuto Motors” жамоаси спортчиларни мазкур мусобақада эришган юқори натижалари билан табриклайди ҳамда жаҳон шоҳсупасида Ўзбекистон байроғини кўриш имконини яратганлиги учун миннатдорчилик билдиради.  

Гимнастикачи Таҳмина Икромова Кубокда 3 та олтин ва 1 та бронза медалини қўлга киритиб Ўзбекистон вакиллари орасида энг яхшиси бўлди. Яна Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳ машқларида 1 та олтин ва 2 та кумуш медални олиб келди.

Эслатиб ўтамиз, “Ўзавтосаноат” кўп йиллардан буён миллий гимнастикага катта ёрдам кўрсатиб келмоқда, жорий йилнинг февралида “Ўзавтосаноат” АЖ Бошқарув раиси Шавкат Умурзоқов Ўзбекистон гимнастика федерацияси президенти этиб сайланди. Компания раҳбарияти бундан кейин ҳам ушбу хайрли анъанани давом эттириш ва спортчиларнинг юксак натижаларга эришиши учун барча шарт-шароитларни яратишни мақсад қилмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар