АсосийJamiyat

Янгийўлдаги автоҳалокатда 12 ёшли бола ва яна бир йўловчи вафот этди(видео)

'Янгийўлдаги автоҳалокатда 12 ёшли бола ва яна бир йўловчи вафот этди(видео)'ning rasmi

Ижтимоий тармоқлардада Янгийўл туманида содир бўлган даҳшатли автоҳалокат акс этган видеолар тарқалди. 

ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг маълум қилишича,  автоҳалокат бугун, 2022 йил 18 апрель куни соат 06:15 ларда Тошкент вилояти, Янгийўл тумани ҳудудидан ўтувчи М-39 автомобиль йўлининг 829-километрида содир бўлган. 1980 йилда туғилган ҳайдовчи  У.И. "Lada-Largus" автомобилида кетаётиб, ухлаб қолиши натижасида йўлнинг ўнг четида тўхтаб турган 1976 йилда туғилган ҳайдовчи  У.У. бошқарувидаги "Isuzu" юк автомобилнинг орқа томонига тўқнашган.

Ҳодиса натижасида "Lada-Largus" автомобили йўловчилари, 1983 йилда туғилган М.О. ва 2010 йилда туғилган О.Ж.лар олган оғир тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган. Шунингдек, яна бир йўловчи шифохонага ётқизилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Янгийўл тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар