АсосийJamiyat

Пойтахтдаги интернет клубларнинг бирида 17 ёшли ўқувчи уриб ўлдирилди

'Пойтахтдаги интернет клубларнинг бирида 17 ёшли ўқувчи уриб ўлдирилди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда пойтахтдаги интернет клубларнинг бирида 17 ёшли ўқувчининг вафоти тўғрисида хабарлар тарқалди. 

Тошкент шаҳар ИИББнинг маълум қилишича, воқеа 17 апрель куни тахминан соат 18.00 да Сергели туманида жойлашган Интернет клубларнинг бирида содир бўлган. Клубда 18 ёшли Х. С. 17 ёшли мактаб ўқувчиси И. Ш. билан ўзаро жанжал келиб чиққан. Келишмовчилик натижасида Х. С. И. Ш. га тан жароҳати етказган. 

Етказилган тан жароҳати оқибатида ўсмир касалхонада вафот этган. Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми ("Қасддан баданга оғир шикаст етказиш") бўйича жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи ушланган, тергов давом этмоқда.

    Бошқа янгиликлар