1

Кореяда 4 йилу 10 ой муваффақиятли ишлаб, қайта шартнома билан келганлар диққатига муҳим маълумот эълон қилинди

ЖАМИЯТ 18.04.2022, 17:55
Кореяда 4 йилу 10 ой муваффақиятли ишлаб, қайта шартнома билан келганлар диққатига муҳим маълумот эълон қилинди

Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси ҳамда Корея Республикасидаги эпидемиологик вазият юмшатилгани инобатга олиниб, Корея Республикасида 4 йилу 10 ой муваффақиятли ишлаб қайта шартнома билан келган фуқароларнинг ҳужжатларини қабул қилиш жараёни тикланмоқда.

Шу муносабат билан, Корея Республикасида 4 йилу 10 ой муваффақиятли ишлаб қайта шартнома билан келган, Ташқи меҳнат миграцияси агентлигида рўйхатдан ўтмаган, виза учун тегишли ҳужжатларни тақдим этмаган фуқаролар зудлик билан 99871-202-33-55 телефон рақами орқали мурожаат қилишлари сўралади.

Эслатма: Шартномаси ва виза тасдиқномаси бекор қилинган, Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига виза учун ҳужжатларини тақдим этган фуқаролар бундан мустасно.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги шартнома лойиҳалари ва виза тасдиқномалари берилган, виза тасдиқномалари расмийлаштирилган фуқароларни Корея Республикасига кириб боришларини кафолатламаслигини маълум қилади. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1