АсосийJamiyat

Сиёсатшунос Камолиддин Раббимов ҳибсга олинганига ИИВ муносабат билдирди

'Сиёсатшунос Камолиддин Раббимов ҳибсга олинганига ИИВ муносабат билдирди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда сиёсатшунос 15 суткага қамалгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов ҳолат юзасидан маълумот берди.

Қайд этилишича, 17 апрель куни Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур тумани «Чақар» маҳалласида ўтказилаётган санитария-профилактик тадбирлар жараёнида, фуқаро Камолиддин Раббимов хизмат вазифасини бажараётган ходимларнинг фаолиятига асоссиз аралашган.

Раббимов уларнинг ишига тўсқинлик яратиб, қонуний талабларини бажармаган.

Ҳолат юзасидан фуқаро унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 183 (майда безорилик), 194 (ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) ва 195-моддалари (ички ишлар органлари ходимларининг ўз хизмат бурчларини бажаришларига қаршилик кўрсатиш) билан материаллар расмийлаштирилиб, қонуний чора кўриш учун Шайхонтоҳур тумани судига юборилган.

    Бошқа янгиликлар