АсосийJamiyat

"Чегара тўлиқ назорат қилиниб, барқарор вазият таъминланмоқда". Афғонистон Термиздаги ҳарбий объектларга ҳужум уюштиргани ҳақидаги хабарлар юзасидан Мудофаа вазирлиги расмий баёнот берди

'"Чегара тўлиқ назорат қилиниб, барқарор вазият таъминланмоқда". Афғонистон Термиздаги ҳарбий объектларга ҳужум уюштиргани ҳақидаги хабарлар юзасидан Мудофаа вазирлиги расмий баёнот берди'ning rasmi

Афғонистон ҳудудидан Ўзбекистоннинг Термиз шаҳридаги ҳарбий объектларига ракета ҳужуми уюштирилгани ҳақида хабарлар тарқалди. 

Мудофаа вазирлиги ҳолат юзасидан расмий баёнот берди. Унга кўра, тарқалаётган хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди.

Ўзбекистон-Афғонистон давлат чегараси Ўзбекистон ҳарбийлари томонидан тўлиқ назорат қилиниб, барқарор вазият таъминланмоқда.

"Фуқароларимиздан бу каби ёлғон хабарларга ишонмасликлари ва расмий манбаларга таянишларини сўраб қоламиз", - дейилади Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти тақдим этган маълумотда.

 

    Бошқа янгиликлар