АсосийJamiyat

Қашқадарёдаги янги туманга ҳоким тайинланди

'Қашқадарёдаги янги туманга ҳоким тайинланди'ning rasmi

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилояти таркибида Кўкдала туманини ташкил этиш тўғрисидаги ҳужжатга имзо чекди.

Шунингдек, Қашқадёр вилоятининг Чироқчи ва унинг бир қисмида ташкил этилган Кўкдала туманига ҳоким тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда

Хуррам Абдуразикович Жўраев Қашқадарё вилояти Кўкдала туманига  ҳоким этиб тайинланди. Шу муносабат билан Чироқчи тумани ҳокими лавозимидан озод этилди.

Чироқчи туманига эса Нодир Эркаев ҳоким этиб тайинланди. Бошқа ишга ўтгани сабаб вилоят ҳокимининг молия-иқтисод масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди.

    Бошқа янгиликлар