Ижтимоий тармоқларда «Айтишларича Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи(ФНҚИЗ)да портлаш(ёки) ёнғин бўлган, 4 ёки 5 нафар ишчи ҳалок бўлган, 1 нафари оғир яралаган(беморнинг яқинлари хабар қилишди) Батафсил шу ҳақда эшитганлар борми?» деб номланган хабар тарқалди. Фарғона вилояти ФВБ ҳолат юзасидан расмий маълумот тақдим этди.
Маълум қилинишича, 2022 йил 18 апрель куни соат 12.20ларда Тошлоқ тумани, Варзак мфй, Дашт ҳудудида жойлашган (жамият раҳбари К.А.Анинг) “Фарғона нефт маҳсулотлари” масъуляти чекланган жамиятнинг логистика маркази ташкил этиш учун ажратилган жойда “Кокс” ишлаб чиқаришга мўлжалланган цех ҳудудида чақнаш содир бўлганлиги тўғрисида ҳабар келиб тушган.
Ушбу ишлаб чиқариш цехидан фойдаланиш мақсадида синов тариқасида ишлатиш жараёнида чақнаш содир бўлиб, оқибатида 2 нафар корхона ишчиси ва 3 нафар қурилишга келган фуқаролар турли даражада куйиш тан жарохати олиб, даволаниш учун тез тиббий ёрдам марказига ётқизилган.
Юқоридагиларга асосан чақнашга сиғимни узоқ вақт давомида қиздирилиши, сиғим ичида босимни ортиб кетиши ва сиғимга пайванд қилинган қопқоғи босимни кўтара олмай очилиб кетиши оқибатида сиғим ичида тўпланган газ конденцатини алангаланиши натижасида сиғим атрофида бўлган 5 нафар фуқароларнинг тан жароҳат олишларига сабаб бўлган, деб тахмин қилинди.
Воқеа жойини ўрганилгандa хавфли ишлаб чиқариш объектни лойихалаш, қуриш, кенгайтириш ва фойдаланиш билан боғлик ишлар учун тегишли лойиха хужжатлари белгиланган тартибда саноат хавфсизлиги экспертизасидан ўтказилмаган ва тегишли хулосалар олинмаган ҳолатда фойдаланишга йўл куйган.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ходимлар томонидин терговга қадар текширув ишлари амалга оширилмоқда.
"Ҳурматли фуқаролар❗️ Юқоридаги каби холатлар бўйича, ўз вақтида, дархол вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг ☎️"1050" ёки ☎️"101" қисқа рақамларига мурожаат қилишингизни сўраймиз", - дейилади ФВб хабарида.






