“UzAuto Motors” АЖ 2022 йилнинг биринчи чорагида барча белгиланган ишлаб чиқариш кўрсаткичларини бажаришга эришиб, самарали натижаларни қайд этди.
Компания 2022 йилнинг биринчи чорагида Асака ва Хоразмдаги заводларида жами 68 905 дона автомобил ишлаб чиқаришга эришди. Шу билан бирга, Асака заводида биринчи чоракда 19 192 дона "Cobalt" ва 19 439 дона "Lacetti" автомобил моделлари ишлаб чиқарилди. Хоразмдаги заводида ушбу давр мобайнида 17668 дона “Damas” ва 3540 дона “Labo” русумли автомобиллар ишлаб чиқарилди.
Таъкидлаш жоизки, "UzAuto Motors” биринчи чоракда Асакадаги заводда асосий ишлаб чиқаришни тўхтатмаган ҳолда, янги “Tracker-2” автомобилини ҳам синов тариқасида ишлаб чиқариш жараёнини амалга оширди.






