Ижтимоий тармоқларда 158-сонли мактабда ўқувчи қизларга нисбатан уятсиз бузуқ ҳаракатлар содир этилганлиги ҳақидаги хабарлар тарқалмоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ қуйидагиларни маълум қилди.
Таъкидланишича, жорий йилнинг 7 апрель куни Миробод туманидаги 158-сонли мактабда 1963 йилда туғилган, шу мактабда психолог лавозимида ишловчи Азад Гасанов вояга етмаган қизларга нисбатан уятсиз бузуқ ҳаракатлар содир этганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 129-моддаси (“Ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш”) билан жиноят иши қўзғатилган.
Гумонланувчи А.Гасанов шаҳар клиник психиотрия шифохонасига жойлаштирилган.
Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.






