Бу тартиб ЙПХ ходимларининг ўз ваколатини суиистеъмол қилиб бошқа ҳудудда, ноқонуний фаолият олиб боришига сабаб бўлмайдими?
Муҳокамаларга сабаб бўлаётган ушбу саволларга АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида ИИВ ЖХД ЙҲХХ бошлиғи ўринбосари, полковник Эрали Бозоров жавоб берди, дея хабар бермоқда darakchi.uz мухбири Ойбек Шукуров.
" – 2021 йилда бўлган ҳолатлардан ўзингиз хабардорсиз. Лекин бу дегани инспектор назоратсиз қолади дегани эмас. Ҳамманинг хабари бор бугунги кунда барча ЙПХ ходимлари "боди-камера" билан таъминланган. Бундан ташқари кўлларида планшет бор. Бу икки мослама орқали биз қайси ходим, қаерда, соат нечидан нечига фаолият олиб борганини билиб олишимиз мумкин. Бу тўлиқ назорат остига олинган.
Хоҳласангиз буни амалий тадбирда ҳам кўришимиз мумкин, бизда махсус марказлар ташкил этилган. Биз у орқали Қорақалпоғистонда иш олиб бораётган инспектор ходимини ҳам кузатиб ўтириш имкониятга эгамиз", - дейди ЙҲХХ бошлиғи ўринбосари, полковник Эрали Бозоров.






