АсосийJamiyat

Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари юзасидан таълимни ривожлантириш бўйича халқаро тажриба ўрганилди

'Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари юзасидан таълимни ривожлантириш бўйича халқаро тажриба ўрганилди'ning rasmi

Бугун, 19 апрель куни Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказида Миллий марказ ҳузуридаги Илмий-мувофиқлаштирувчи кенгашнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълимни ривожлантириш бўйича халқаро тажриба муҳокама қилинди.

Гибрид форматда ўтказилган тадбир Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ва Россиянинг Қозон федерал университети ҳамкорлигида ташкил этилди. Бу ҳақда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, учрашувда инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълимнинг халқаро ҳуқуқий асослари кўриб чиқилди. Шунингдек, ушбу йўналишда илмий тадқиқотларни рағбатлантириш тажрибасини ўрганишга алоҳида эътибор қаратилгани айтилади.

"Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълим ва халқаро инсон ҳуқуқлари нормалари ва тамойиллари тўғрисидаги маълумотларни кенг ёйиш масаласи билан БМТ деярли ташкил топган пайтидан буён доимий равишда шуғулланиб келмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори Акмал Саидов ўз нутқида атрофлича тўхталди",-дейилади хабарда.

Таъкидланганидек, инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларига тўлиқ риоя қилиш учун маърифат ва таълимнинг муҳимлиги ҳақидаги қоида 1948 йилги Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясида аллақачон мустаҳкамлаб қўйилган.

Учрашувда Қозон федерал университети вакиллари, хусусан, Халқаро алоқалар бўйича факультет декани ўринбосари, юридик фанлар доктори Рустем Давлетгилдеев, Халқаро ва Европа ҳуқуқи кафедраси раҳбари, юридик фанлар доктори, профессор Адел Абдуллин, Ҳуқуқ факультети декани, юридик фанлар доктори, профессор Лилия Бакулина Россия университетлари консорциумининг инсон ҳуқуқлари бўйича таълим соҳасидаги тажрибаси билан ўртоқлашишган.

Маълум бўлтшича, консорциум 10 та университетни ўз ичига олган. Анжуманда ушбу тузилманинг “Инсон ҳуқуқларини халқаро ҳимоя қилиш” магистратура дастурини амалга ошириш бўйича тажрибаси тақдим этилгани айтилади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар