АсосийJamiyat

Андижонда 5 та автомобиль тўқнашди

'Андижонда 5 та автомобиль тўқнашди'ning rasmi

Воқеа бугун соат 09:00 ларда Андижон туманида содир бўлган.

Мазкур бахтсиз ҳодиса оқибатида  "Damas" автомобили ҳайдовчиси тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

ЙҲХХ маълумотига кўра, Қўшариқ МФЙ ҳудудидан ўтувчи 4P-116 автомобиль йўлининг 4-километрида ҳайдовчилар:

1) 2002 йилда туғилган С.С. бошқарувидаги "Lacetti" русумли;

2) 1993 йилда туғилган М.А. бошқарувидаги яна бир "Lacetti" русумли;

3) 1999 йилда туғилган Ш.Э. бошқарувидаги "Damas" русумли;

4) 1987 йилда туғилган З.Т. бошқарувидаги "Tico" русумли;

5) 1986 йилда туғилган Ф.Ш. бошқарувидаги "Nexia" русумли автомобиллар иштирокида тўқнашув содир бўлган.

Натижада, "Damas" автомобили ҳайдовчиси тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

"Мазкур ЙТҲ юзасидан Андижон тумани ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга амал қилишларини сўраймиз",-дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар