АсосийJamiyat

Давлат божхона қўмитаси раиси ўринбосари Қашқадарё вилояти ҳокимига ўринбосар бўлди

'Давлат божхона қўмитаси раиси ўринбосари Қашқадарё вилояти ҳокимига ўринбосар бўлди'ning rasmi

Қодиров Уткиржон Ғайратович Қашқадарё вилоят ҳокимининг ўринбосари – вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Ушбу лавозимда Бахром Юсупов ишлаб келаётган эди.

У 1984 йил Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида туғилган. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳамда Ўзбекистон Республикаси Стратегик таҳлил ва истиқболни белгилаш Олий мактабини тамомлаган.  

У ҳозиргача Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, сал аввал Қашқадарё вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган Алишер  Қодиров Қашқадарё вилояти ҳокимига биринчи ўринбосар этиб тайинланган эди. 

    Бошқа янгиликлар