АсосийJamiyat

Бугун Ўзбекистон бўйлаб ёмғир ёғиши кутилмоқда

'Бугун Ўзбекистон бўйлаб ёмғир ёғиши кутилмоқда'ning rasmi

Ўзбекистон гидрометеорология хизмати маркази хабарига кўра, бугун кундуз куни республика бўйича ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 18-23° бўлади.

Тошкентда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 20-22° бўлади.

Тоғли ҳудудларда ҳам ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 7-12° бўлади.

    Бошқа янгиликлар