АсосийJamiyat

2 фарзанди билан Россияда қийин аҳволда қолиб кетган она ватанига қайтарилди

'2 фарзанди билан Россияда қийин аҳволда қолиб кетган она ватанига қайтарилди'ning rasmi

Маълум бўлишича, улар шу вақтгача ертўлада яшаб келган.

Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар бермоқда.

Қайд этилишича, андижонлик Г.У.га танишлари Россия Федерациясининг Москва шаҳридан иш таклиф қилади. У 2021 йил декабрь ойида 2 нафар фарзанди билан Россияга ишлаш учун жўнайди.

У Москвада ҳам қийналди, иш жойидан ойлик маош ололмай қолади. Турар жойсиз, кўпқаватли уйларнинг ертўлаларида яшаб юради. Қурилиш ишларида меҳнат қилади.

Шундан сўнг, ёш она 2 нафар фарзанди билан Халқаро миграция ташкилоти маблағлари ҳисобидан ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги кўмагида Ўзбекистонга олиб келинди.

    Бошқа янгиликлар