Фарғонада оилавий жанжал туфайли эркак хотинини болта билан чопди. Бу ҳақда "darakchi.uz"га Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берид.
Маълум бўзлишича, кеча, 19 апрель куни соат 08:00 ларда 1977 йилда туғилган фуқаро Х.Д. турмуш ўртоғи билан яшаш хонадонида уй ишларини ўз вақтида қилиш масаласида ўзаро жанжаллашиб, хўжалик болтаси билан бош ва бўйин соҳасига бир неча маротаба уриб, уни қасддан ўлдирган.
Қайд этилишича, оиланинг 4 нафар фарзанди бор, эркак руҳий касалликлар шифохонасида рўйхатда олинган.
Мудҳиш воқеджан сўнг Х.Д. Қўқон шаҳар руҳий касалликлар шифохонасига бориб, шифокорларга содир этган жинояти ҳақида айтиб берган.
Мазкур ҳолат юзасидан Учкўприк тумани прокуратураси томонидан фуқаро Х.Д. га нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.
Гумонланувчи процессуал тартибида ушланди.






