АсосийJamiyat

Ўзбекистондаги 67 та вазирлик ва идораларда ИСО 9001 стандарти жорий этилади

'Ўзбекистондаги 67 та вазирлик ва идораларда ИСО 9001 стандарти жорий этилади'ning rasmi

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ахборот хизмати раҳбари Абдурауф Расулов маълум қилди

Қайд этилишича, ИСО 9001 сифат менежменти тизими дунёдаги энг машҳур сифат менежменти тизими стандарти бўлиб, дунё бўйлаб 180 та мамлакатларидаги миллиондан ортиқ ташкилотларни сертификатлаштирган. ИСО 9001 стандарти асосан бошқариш механизмидир.  

Давлат дастурига асосан, вазирлик ва идораларда иш юритиш ва маъмурий бошқарув жараёнлари сифатини такомиллаштириш белгиланган. Шу боис вазирлик ва идоралар фаолиятига сифат менежменти тизимининг ISO 9001 халқаро стандартини жорий қилиш мақсадида, 67 та вазирлик ва идоралар рўйхати шакллантирилди.

 

    Бошқа янгиликлар