АсосийJamiyat

Тошкентда “Hyundai Sonata” чорраҳада хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимини уриб кетди (видео)

'Тошкентда “Hyundai Sonata” чорраҳада хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимини уриб кетди (видео)'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда ЙПХ ходимини автомашина уриб юборгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

Ушбу ҳолат юзасидан Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати расмий маълумот берди. 

Маълум қилинишича, бугун, 20 апрелъ куни тахминан соат 10:40 ларда Мирзо Улуғбек тумани Абдулла Қодирий ва Махатма Ганди кўчалари чорраҳасида хизмат олиб бораётган Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ инспектори Фарход Сайхаматовни А.Т. бошқарувидаги “Hyundai Sonata” русумли давлат рақам белгиси 01 990 ҚФА бўлган автомашинада уриб юборган.  

Натижада ЙПХ инспектори олган тан жароҳатлари билан шифохонага олиб борилган.

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар