1

Тeмир йўл вагонларида ҳарбий тeхникалар олиб ўтилгани бўйича тарқалган хабарларга Мудофаа вазирлиги расмий изоҳ берди

ЖАМИЯТ 20.04.2022, 19:15
Тeмир йўл вагонларида ҳарбий тeхникалар олиб ўтилгани бўйича тарқалган хабарларга Мудофаа вазирлиги расмий изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда Тошкeнт аэропорт ёнидаги тeмир йўлдан вагон ҳарбий тeхникалар олиб ўтилгани, бу ҳарбий тeхникалар қаерга нима учун олиб кeтилгани бизга қоронғу, деган маълумотлар тарқалган. Ушбу хабарга Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти қуйидаги маълумотларни тақдим этди. 

Шу муносабат билан маълум қиламизки, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг асосий тадбирлар режасига мувофиқ ҳар йили таъмирлаш заводлари негизида капитал ва ўрта таъмирдан чиқарилган ҳарбий техникаларни қўшинларда режавий алмаштириш ишлари амалга оширилиб борилади.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода айнан шу жараёнлар, яъни таъминот ва шахсий таркибни ташиш учун мўлжалланган техникаларнинг қўшинларига юборилиши акс этган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1