1

"Машина ЙПХ ходимининг оёғининг устидан босиб ўтиб кетган". Тошкентда “Hyundai Sonata” содир этган ЙТҲ бўйича қўшимча маълумот берилди

ЖАМИЯТ 20.04.2022, 19:52
"Машина ЙПХ ходимининг оёғининг устидан босиб ўтиб кетган". Тошкентда “Hyundai Sonata” содир этган ЙТҲ бўйича қўшимча маълумот берилди

Хабарингиз бор бугун, 20 апрелъ куни тахминан соат 10:40 ларда Мирзо Улуғбек тумани Абдулла Қодирий ва Махатма Ганди кўчалари чорраҳасида хизмат олиб бораётган Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ инспектори Фарход Сайхаматовни А.Т. бошқарувидаги “Hyundai Sonata” русумли давлат рақам белгиси 01 990 ҚФА бўлган автомашинада уриб юборган.  

Натижада ЙПХ инспектори олган тан жароҳатлари билан шифохонага олиб борилган.

Содир этган ЙТҲ бўйича қўшимча маълумот берилди.

“Hyundai Sonata” ҳайдовчиси:

- Мирзо  Улуғбек туманида ҳаракатланиб келаётган пайтим ўзимни эҳтиётсизлигим туфайли ходимнинг оёғини машинанинг орқа чап балони билан босиб юбордим. Шундан сўнг тез тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида  шифохонага олиб бордим. Қилган ишимдан афсусдаман,  бошқалар ҳам йўлда ҳаракат пайти эътиборли бўлишларини сўраб қоламан.

Ҳозирда ЙПХ ходимига зудлик билан биринчи ёрдам кўрсатилди. Айни пайт саломатлиги яхши. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1