АсосийJamiyat

Рамазон ойининг охирги 10 кунлиги бошланди. Лайлатул қадр кечаси қайси кунларга тўғри келиши мумкин?

'Рамазон ойининг охирги 10 кунлиги бошланди. Лайлатул қадр кечаси қайси кунларга тўғри келиши мумкин?'ning rasmi

  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

"Лайлатул қадрни Рамазоннинг охирги ўн кечасининг тоқ (кеча)ларидан изланглар", деганлар.

🔸Қадр кечасининг 1 сонияси 23 соатдан афзал

🔸1 минути 58 кундан афзал

🔸1 соати 9 йилу 8 ойдан афзал

🔸1 кечаси 83 йилу 3 ойдан афзал

Оиша онамиз розияллоҳу анҳо айтадилар:

"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам (охирги) ўн кунлик кириб келса белбоғларини маҳкам боғлардилар, кечаларини тирилтирар ва аҳлларини уйғотардилар".

  Бу йилги рамазон ойининг охирги тоқ кечалари:

🔹21 кеча: 21 апрел (пайшанба)дан — 22 апрел (жума)га ўтар кечаси;

🔹23 кеча: 23 апрел (шанба)дан — 24 апрел (якшанба)га ўтар кечаси;

🔹25 кеча: 25 апрел (душанба)дан — 26 апрел (сешанба)га ўтар кечаси;

🔹27 кеча: 27 апрел (чоршанба)дан — 28 апрел (пайшанба)га ўтар кечаси;

🔹29 кеча: 29 апрел (жума)дан — 30 апрел (шанба)га ўтар кечаси.

Даврон НУРМУҲАММАД

 

 

    Бошқа янгиликлар