1

Ёмғир, шамол, момақалдироқ. Бугун Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилиши маълум қилинди

ЖАМИЯТ 21.04.2022, 08:19
Ёмғир, шамол, момақалдироқ.  Бугун Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилиши маълум қилинди

Ўзбекистон гидрометеорология хизмати маркази хабарига кўра, бугун кундуз куни республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Тошкент, Сирдарё вилоятларида куннинг иккинчи яримида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 21-26° гача кўтарилади.

Тошкентда куннинг иккинчи яримида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 23-25° бўлади.

Тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 12-17° бўлади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1