1

Тадбирлар режаси: Тошкентда қандай ёзги фестиваль ва байрамлар ўтказилиши маълум бўлди

ЖАМИЯТ 21.04.2022, 10:32
Тадбирлар режаси: Тошкентда қандай ёзги фестиваль ва байрамлар ўтказилиши маълум бўлди

"Darakchi.uz" мухбирининг шу борада ўтказилаётган матбуот анжуманидан хабар беришича, пойтахт аҳолиси ҳамда меҳмонлар вақтини мазмунли ўтказиш, Тошкентдаги маданий-кўнгилочар ва мусиқий ҳаётини янада жонлантириш мақсадида “Йиллик календарь” ишлаб чиқилган.

Анжуманда таъкидланишича, жорий йил май-июль ойлари мобайнида “Tashkent Flower Festival 2022”, “Tashkent Opera Festival 2022”, “Tashkent Art Festival 2022”, “Tashkent Food Festival 2022”, “Tashkent Music Festival 2022”, “Tashkent Ice cream Festival 2022” каби фестивалларни ўтказиш режалаштирилган.

“Tashkent Flower Festival 2022” (Тошкент Гуллар Фестивали) 6-8 май саналарида пойтахтимиздаги Алишер Навиой номидаги Миллий кутубхона олдидаги майдонда ўтказилиши кутилмоқда.

“Tashkent Opera Festival 2022” (Тошкент опера фестивали) 8-29 май саналарида пойтахтимиздаги Алишер Навиой номидаги Миллий кутубхона олдидаги майдонда, Алишер Навоий номидаги Давлат академик катта театрида, “Янги Ўзбекистон” боғида, халқаро ва маҳаллий аэропортларда, метро бекатларида, ресторан ва ҳиёбонларда ўтказилиши маълум қилинган.

Шунингдек, “Tashkent Art Festival 2022” (Тошкент тасвирий санъат фестивали) 6-12 июнь кунлари ўтказилади.

“Tashkent Food Festival 2022” (Тошкент таомлар фестивали) эса 17-19 июнь кунлари “Янги Ўзбекистон” боғида соат 9:00 дан 22:00 га қадар ўтказилиши режалаштирилган.

“Tashkent Music Festival 2022” (Тошкент мусиқа фестивали) 15-17 июль кунлари Халқлар дўстлиги майдонида ўтазилади.

Фестиваль доирасида халқаро даражада тан олинган юлдузлар, машхур маҳаллий “DJ плейлистлар” иштирокидаги шоулар  ўтказилиши режалаштирилган.

“Tashkent Ice cream Festival 2022” (Тошкент музқаймоқ фестивали). Мазкур фестивалга ташриф буюрувчи меҳмонларнинг маданий хордиқ олишлари ва салқинланишлари учун ташқил этилмоқда.

Фестиваль 22-24 июль кунлари Тошкентдаги истирохат боғлари ва хиёбонларида ўтказилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1