1

Фарғонанинг Бешариқ туманида Давлат хизматлари маркази иш бошлади  

ЖАМИЯТ 21.04.2022, 11:05
Фарғонанинг Бешариқ туманида Давлат хизматлари маркази иш бошлади   

Марказда бир вақтнинг ўзида 10 нафар, бир кунда 500 нафардан ортиқ фуқарога хизмат кўрсатиш имконияти бор.

Айни кунларда замонавий тарзда жихозланган кенг ва ёруғ хоналар, кутиш заллари, болалар майдончаси, инвесторлар хонаси, инфоленд, мўжаз кутубхона, касса, ошхона мижозларнинг хизматлар билан боғлиқ ҳар қандай оғирини енгил қилиши кутилмоқда. Бу ҳақда Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар бермоқда.

Қайд этилишича, очилиш маросимида Адлия вазирлиги раҳбарияти ҳамда вилоят ҳокимлиги вакиллари, туман фаоллари ҳамда кенг жамоатчилик иштирок этди.

Маълумот ўрнида айтилишича, туманда айни кунларда 4 мингдан ортиқ тадбиркорлик субъектлари фаолият кўрсатмоқда. Жорий йилнинг ўзида туман давлат хизматлари маркази орқали 20 мингдан ортиқ фуқароларга 50 дан ортиқ йўналишларда давлат хизматлари кўрсатилгани айтилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1