Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент бу ҳақда хабар берди.
Маълум бўлишича, туман ирригация бўлими техник-гидротехниги Ш.Д. фуқаро Г.га туман ҳокимлиги захирасидаги 10 сотих ер майдонини уй-жой қуриш учун 10 000 АҚШ долларига сотишга келишиб, ер майдони ҳужжатларини Кадастрлар палатаси Пахтаобод тумани филиали муҳандиси вазифасида ишловчи укаси Н.Д. орқали тайёрлаб беришни ваъда қилади.
Ўзининг хизмат ҳақи 100 АҚШ доллари бўлишини айтиб, 10 100 АҚШ долларини укаси Н.Д. билан биргаликда олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
"Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда",-дейилади хабарда.