АсосийJamiyat

Президент Қашқадарёда ёпилиб кетган Меҳрибонлик уйларининг болаларини асраб олган оилалар билан кўришди (видео)

'Президент Қашқадарёда ёпилиб кетган Меҳрибонлик уйларининг болаларини асраб олган оилалар билан кўришди (видео)'ning rasmi

Президент Шавкат Мирзиёев Кўкдала туманида бўлиб турибди, дея хабар бермоқда Президент Матбуот хизмати. 

Янги туман фаоллари билан учрашувда давлатимиз раҳбари Қашқадарё вилоятида республикада биринчилардан бўлиб Китоб туманидаги 5-сон ва Қамашидаги 4-сон Меҳрибонлик уйлари ёпилиб, уларнинг тарбияланувчилари оилавий болалар уйларига олинганини мамнуният билан қайд этди.

Бу борада ўрнак кўрсатаётган бағрикенг қашқадарёлик оилалар, жумладан, учрашувда иштирок этаётган Хонимова ва Холлиевлар оиласи 10 нафар, Суюнов ва Хамидовалар оиласи 8 нафар, Алланазарова ва Тўраевлар оиласи 5 нафар ота-онаси меҳридан айрилган болаларни ўз қарамоғига олганини Президентимиз маънавий жасорат деб атаб, уларга ўз номидан ва бутун халқимиз номидан чуқур миннатдорчилик билдирди.

    Бошқа янгиликлар