АсосийJamiyat

Сирдарёда "Nexia-3" портлаб кетди

'Сирдарёда "Nexia-3" портлаб кетди'ning rasmi

Янгиер шаҳрида "Nexia-3" автомобилига ўрнатилган газ баллон портлади. Бу ҳақда ЙҲХХ хабар бермоқда

Маълум қилинишича, бугун, 2022 йил 21 апрель куни соат 09:30 ларда, Янгиер шаҳар, Пахтакор кўчасида жойлашган "Ватанпарвар" ташкилоти биносининг рўпарасида тўхтаб турган, 1994 йилда туғилган фуқаро Б.Қ. бошқариб келган "Nexia-3" русумли автомобилнинг газ баллонида портлаш содир бўлган.

Ҳодиса натижасида, тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. Автомобиль шикастланиб яроқсиз ҳолга келган. Шунингдек, яқинда тўхтаб турган 2 та транспорт воситаларига ҳамда атрофдаги чойхона биносининг ойналари синиб зарар етган.  

Ушбу ҳолат юзасидан вилоят ФВБ ва ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар