АсосийЖАМИЯТ

Хорижий нуфузли университетлар ва илмий марказларда бакалавриат, магистратура ва докторантурада таълим олиш учун танлов эълон қилинди

“Эл-юрт умиди” жамғармаси илғор хорижий давлатлар нуфузли университетлари ва илмий марказл...

'Хорижий нуфузли университетлар ва илмий марказларда бакалавриат, магистратура ва докторантурада таълим олиш учун танлов эълон қилинди'ning rasmi

“Эл-юрт умиди” жамғармаси илғор хорижий давлатлар нуфузли университетлари ва илмий марказларида бакалавриат, магистратура ва докторантурада таълим олиш учун 2022 йилги 2-стипендия танловини эълон қилди.

“Эл-юрт умиди” жамғармаси 2022-2023 ўқув йили учун энг нуфузли хорижий давлатларда:

● бакалавриат таълим дастури учун 51 ўрин;

● магистратура таълим дастури учун 145 ўрин;

● докторантура таълим дастури учун 110 ўрин стипендиялар ажратади.  

Номзодларнинг ҳужжатлари 2022 йил 15 апрелдан – 15 майга қадар, республиканинг барча ҳудудлари вакиллари учун ягона тартиб ва тенг имконият асосида, онлайн режимда ва электрон тарзда қабул қилинади.  

Саралаш босқичлари 2022 йил 15 майдан – 15 июнга қадар давом этади. Барча маълумотлар жамғарманинг www.eyuf.uz сайти орқали батафсил эълон қилиб борилади.

 

    Бошқа янгиликлар