Фирибгар Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учтепа туман бўлими ҳамда ИИВ ШХББ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда қўлга тушган. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
У фуқаро А.К. бошқа бир фуқаро М.ни қадимий тилла тангаларни ўтказиш орқали даромад орттиришга қизиқтириб, тилла ранг кўринишидаги 20 дона тангаларни “Николай-5” тилла тангаси деб ҳар бирини 300 АҚШ долларидан ҳисоблаб, жами 6 000 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.






