АсосийJamiyat

Бугун Ўзбекистонда ёғингарчилик кутилмайди

'Бугун Ўзбекистонда ёғингарчилик кутилмайди'ning rasmi

"Ўзгидромет" 22 апрель кунига об-ҳаво башоратини эълон қилди.

Қайд этилишича, бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистонда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 23-28° ни ташкил этади.

Тошкентда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 25-27° бўлади.

Тоғли ҳудудларда айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 15-20° бўлади.

    Бошқа янгиликлар