АсосийJamiyat

Дам олиш кунлари Ўзбекистонда қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди  

'Дам олиш кунлари Ўзбекистонда қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди   'ning rasmi

"Ўзгидромет" хабарига кўра,  келаётган кунлар асосан тоғли ҳудудларда ёғингарчиликлар бўлиши мумкин. Жойларда ҳаво ҳарорати 26 апрелдан бошлаб,  аста-секин кўтарила бошлайди. Бу кундан ҳарорат ҳудудларда +30 даража ва ундан юқорилайди.

Хусусан, 24 апрель куни Ўзбекистоннинг кўплаб ҳудудларида кучли шамоллар кучаяди. Жойларда унинг тезлиги 17-22 м/с га етади.

24 апрель куни Тошкент, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари ва тоғларда чақмоқ-момақалдироқ хусусиятга эга ёғингарчиликлар кутилади. Прогноз хабарда ёзилишича, келаётган кунлар асосан тоғли ва юқоридаги вилоятларда ёғингарчиликлар бўлиши мумкин.

Ҳарорат 25 апрель кунига қадар кундуз кунлари +23 +28 даража оралиқда, тоғларда бироз пастроқ бўлади. Жойларда 26 апрель кунидан бошлаб, ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарила бошлайди. Бу кундан ҳарорат максимумлари ҳудудларда +30 даража ва ундан юқорилайди.

    Бошқа янгиликлар