АсосийJamiyat

Архив ҳужжатларидан аҳоли фойдаланиши учун махсус қидирув сервиси ишлаб чиқилди

'Архив ҳужжатларидан аҳоли фойдаланиши учун махсус қидирув сервиси ишлаб чиқилди'ning rasmi

Бу ҳақда "Ўзархив"агентлиги директори ва мутсаддилари иштирокида АОКАда ўтказилган матбуот анжуманидан "Darakchi" мухбири Мафтуна Жўраева хабар берди.

Маълум қилинишича, дастлаб “Давлат архивларида рақамлаштирилаётган ҳужжатларни ягона сақловини таъминлаш ҳамда улардан фойдаланиш” ахборот тизими ишлаб чиқилди.

"Ўзархив” агентлиги ва “Ахборот технологиялари ва ахборот ресурсларини ривожлантириш маркази” ДУК билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган мазкур тизим давлат архивларида жорий қилинди.

Таъкидланишича, 2022 йил 14 апрель ҳолатига кўра, ушбу тизимда жами 43277 та фонд, 23799 та рўйхат, 17461 сақлов бирлиги ва 180 та ҳужжат яратилган.

Эътиборлиси, ҳозирда аҳоли фойдаланиши учун махсус қидирув сервиси (doc.archive.uz) ишлаб чиқилиб, юқорида таъкидланган ахборот тизими билан интеграция қилинган.

    Бошқа янгиликлар