Бир ой муддатда яратиладиган ушбу лойиҳа натижасида Яккабоғ, Чироқчи, Қамаши, Шаҳрисабз ва Китоб туманларида 25 минг гектар ерларни сув билан таъминлаш кўзда тутилган.
Шунингдек, Шавкат Мирзиёев мутасаддиларга қуйидаги топшириқларни берди:
● 337 млрд сўм ҳисобидан ичимлик сув таъминоти ва канализация тизимини яхшилаш бўйича лойиҳаларни бир ҳафта муддатда бошлаш;
● қўшимча ажратилган 354 млрд сўм эвазига йўллар ва кўприкларни таъмирлаш ишларини сифатли амалга ошириш.
"Қашқадарёда ичимлик суви билан таъминлашни тўлиқ 100 фоизга етказиш учун ҳаракатдан тўхтамаймиз" — Шавкат Мирзиёев
Инфратузилма дастури доирасида ва қўшимча ажратилаётган жами 575 млрд сўм ҳисобидан 1 823 километр ичимлик сув тармоқлари, 74 та сув иншооти қурилади ва реконструкция қилинади.
Натижада 500 минг нафар аҳоли илк бор сифатли ичимлик сув билан таъминланади, 160 минг нафар аҳолининг сув таъминоти яхшиланади. Марказлашган ичимлик сув таъминоти 43 фоиздан 58 фоизга етказилади.
Давлатимиз раҳбари ҳудудларда тадбиркорлик лойиҳаларини молиялаштириш учун қўшимча 300 млн доллар маблағ ажратиш тўғрисидаги қарорни имзолагани, шундан 45 млн доллар Қашқадарёдаги тадбиркорлар лойиҳаларини молиялаштириш учун йўналтирилишини маълум қилди.






