“Ўзгидромет” хабарига кўра, жорий йилнинг 24-25 апрель кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин, республиканинг айрим туманларида дўл ёғиши мумкин.
24-25 апрель кунлари Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида, Навоий вилоятининг тоғ олди ҳудудларида, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда кучли ёмғир ёғади.
Ушбу кунларда республика бўйича баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда.
Барча ҳайдовчилардан об-ҳаво шароитини инобатга олган ҳолда, эҳтиёткорлик билан ҳаракатланиш сўралмоқда.







