Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Оҳангарон туман бўлим томонидан ДХХнинг Оҳангарон шаҳар бўлими билан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ж.К. ва Ф.З.лар фуқаро М.нинг ишончига кириб, уни танишлари орқали 3 000 АҚШ доллари эвазига “Олмалиқ тоғ-кон металлургия комбинати” АЖга ишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, шундан 1 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.






