Йўловчиларга янада кўпроқ қулайлик яратиш ҳамда транспорт хизматлари кўрсатиш кўламини ошириш мақсадида 2022 йил 5,19,26 май кунлари “Тошкент-Андижон-Тошкент” йўналишида ҳаркатланётган 60/59-сонли йўловчи поездларининг қўшимча қатновлари амалга оширилади. Бу ҳақда “O‘ztemiryo‘lyo‘lovchi” AЖ маълум қилди.
Ушбу поездлар ўзининг амалдаги жадвали асосида ҳаракатланади.
Қўшимча маълумотни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олишингиз мумкин.






