АсосийJamiyat

Бугун 4та ҳудуднинг айрим жойларида ёмғир ёғиши кутилмоқда

'Бугун 4та ҳудуднинг айрим жойларида ёмғир ёғиши кутилмоқда'ning rasmi

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати хабарига кўра, бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида ва Бухоро, Навоий вилоятларининг чўл ҳудудларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 23-28° ни ташкил этади.

Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 26-28° бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 15-20° бўлади.

    Бошқа янгиликлар