АсосийJamiyat

“Толибон” Марказий Осиё давлатлари элчилари билан учрашди

'“Толибон” Марказий Осиё давлатлари элчилари билан учрашди'ning rasmi

Афғонистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Амир Хон Мутаққий Марказий Осиё давлати элчилари билан музокара ўтказди. Бу ҳақда “Sputnik Афганистан” хабар берди, дея ёзмоқда "Замон" нашри.

Учрашувда Ўзбекистон, Қозоғистон элчилари, Туркманистон ва Қирғизистон вакиллари иштирок этган. Муҳокамалар марказида Афғонистон билан савдо-иқтисодий алоқалар ва бу орқали минтақа учун очиладиган янги имкониятлар масаласи турган.

Хусусан, Трансафғон темирйўли ва энергетик лойиҳалар (ТАПИ ва CASA-1000)га эътибор қаратилган. Музокараларда минтақа фаровонлиги учун прагматик ҳаракатларни амалга ошириш муҳимлиги таъкидланди.

    Бошқа янгиликлар