АсосийJamiyat

Андижондаги боғчада уйқу вақтида вафот этган бола бўйича прокуратура текширув бошлади

'Андижондаги боғчада уйқу вақтида вафот этган бола бўйича прокуратура текширув бошлади'ning rasmi

Аввал хабар қилганимиздек, Олтинкўл туманидаги 31-сонли мактабгача таълим ташкилотида 2017 йилда туғилган тарбияланувчи Хушнудбек Лутфуллаев кундузги уйқу вақтида тўсатдан вафот этган.

Айни пайтда бош прокуратура матбуот хизмати хабарига кўра, мазкур ҳолат туман прокуратураси томонидан текширилмоқда.

Марҳумнинг ўлим сабабини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

Шунингдек, Бош прокуратура жамоаси оғир жудоликка учраган марҳумнинг ота-онаси ва яқин қариндошларига чуқур таъзия изҳор этиб, ҳамдардлик билдиради.

 

Telegram I  Twitter

    Бошқа янгиликлар